Рақамли трансформация рейтингида Божхона қўмитаси биринчи ўринни эгаллади

Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, Божхона қўмитаси 97,05 фоиз натижани қайд этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Кейинги ўринларни мос равишда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эгаллади.
Мазкур рейтингда республиканинг умумий ҳисобда 91 та ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан амалга ошириб келинмоқда.
Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш очиқлик ва электрон иштирок, электрон хизматлар, ахборот хавфсизлиги ҳамда фаолиятнинг рақамлашгани индекслари асосида амалга оширилади.
Ш.Маматуропова,
ЎзА