Expo 2025’да Ўзбекистон Миллий куни нишонланди

Япониянинг Осака шаҳридаги Expo 2025 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Миллий куни ўтказилди. Тадбирда миллий рақслар, концертлар, парад ва расмий маросимлар бўлиб ўтди.
Тадбирда икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради, делегациялар иштирок этди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари Гаянэ Умерова Ўзбекистон павильонига 500 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрганини, у Red Dot: Best of the Best мукофотини олганини таъкидлади.
Шунингдек, 2027 йилда Нара Миллий музейида Буюк Ипак йўлига бағишланган кўргазма ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Унда музей, академик ва экспертлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.
Expo якунланганидан сўнг, Ўзбекистон павильони Нукусга кўчирилиб, таълим марказига айлантирилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги