Сунъий бачадони бор робот тақдим этилди

Хитой биринчи марта амниотик суюқлик билан тўлдирилган сунъий бачадон модулига асосланган роботни тақдим этди. деб хабар бермоқда хорижий нашрлар. Унда эмбрион ривожланиб, табиий ҳомиладорликка ўхшайдиган махсус найча орқали озиқ моддаларни олади.
Технология фарзандли бўлишни хоҳловчи, лекин биологик ҳомиладорликдан узоқ бўлишга ҳаракат қилаётган ёшлар, фарзанд кўра олмаётган оилалар, шунингдек, ёлғиз кишилар учун мўлжалланган.
Стартап бош директори ва асосчиси доктор Чжаннинг айтишича, мураккаб ҳайвонларда синовдан муваффақиятли ўтган. Роботнинг ўзи 2026 йилда бозорда тахминан 100 000 юань баҳосида бўлади, дейилади хабарда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги