Футбол хабарлари

Германия Суперкубогидан ўрин олган «Штутгард» – «Бавария» ўртасидаги ўйин 1:2 ҳисобида якунланди.
Ушбу ғалаба орқали Компани бошчилигидаги «Бавария» клуби Германия Суперкубогини боши узра кўтарди
***
Англия Премьер-лигасининг илк турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» сафарда «Вулверхэмптон» устидан 0:4 ҳисобида зафар қучди. Қувонарлиси ушбу ўйинда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 82-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Шунингдек, мазкур чемпионат диорасида «Тоттенхэм» – «Бёрнли»ни 3:0 ҳисобида тасли этди. Мазкур беллашувдаги голларга Ришарлисон (дубль) ҳамда Жонсон муаллифлик қилди.
***
БАА Про-лигасининг илк туридан ўрин олган «Аль-Айн» – «Ал Батаэҳ» клублари ўртасидаги беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси,
«Ал Батаэҳ» таркибидаги ягона голни ҳамюртимиз Азиз Ғаниев 69-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан киритди.

***
Туркия Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган «Аланьяспор» – «Ризеспор» ўртасидаги тўқнашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўзбекисто миллий терма жамоамиз аъзоси ва етакчиси Ҳусниддин Алиқулов эса беллашувни тўлиқ ўтказди. Шунингдек, учрашувнинг 65-дақиқасида ҳамюртимиз сариқ карточка билан жазоланди.
***
Испания Ла Лиганинг биринчи турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» сафарда «Мальорка» билан тўқнаш келиб, 0:2 ҳисобидаги ғалабага эга чиқди. Ушбу турда Мадриднинг «Райо Вальекано» жамоаси эса Каталонияда «Жирона» устидан 1:3 ҳисобида зафар қучди.
***
Франциянинг Лига 1 футбол чемпионатининг илк учрашувида «Ренн» ўз майдонида «Марсель» кулбини 1:0 ҳисобида таслим этди. ўзаро куч синашди. Унда мезбонлар кичик ҳисобда ғалабага эришди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА