Томорқадан самарали фойдаланиб келмоқда

Ўз меҳнати ва сабр-тоқати билан ерга меҳр қўйган инсонлар қишлоқ хўжалигининг ҳақиқий суянчиғи ҳисобланади. Улар нафaқaт оиласини, балки маҳаллий бозорларни ҳам табиий неъматлар билан таъминлаб, фойда ҳам кўришмоқда. Беруний туманидаги шундай фидоий инсонлардан бири — 73 ёшли Янгибой ота Рўзимов.
Гулистон маҳалласидан жой олган 7 сотихли томорқасида у 30 дан ортиқ мевали дарахт турларини парваришлаб келмоқда. Унинг боғида узум, олма, анор, анжир, шафтоли, нок, гилос, хурмо, бодом ва ёнғоқ каби мева турлари бор. Ҳар бир дарахт остидан фойда чиқараётган Янгибой ота бугун нафақат меваларни етиштириш, балки унинг барча жараёнларини ёддан билади, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Мевалардан олинаётган ҳосил нафақат оиласи учун, балки маҳалладаги бошқа фуқаролар учун ҳам ибратли тажриба бўлмоқда. У меҳнатдан чарчамайди, томорқадаги ишларга фарзанд ва набираларини ҳам жалб қилиб, ўз билим ва кўникмаларини уларга ўргатмоқда.


Бу каби оддий ҳаётий мисоллар орқали маҳаллий аҳолининг меҳнатга бўлган муносабати, ўз еридан самарали фойдаланишга бўлган интилиши яққол кўзга ташланади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги