Миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

156

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Туркия элчиси Уфук Улуташ билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича биргаликда чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

«Шунингдек, томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва ҳамкорликнинг қўшма механизмларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар», дейилади хабарда.