Starlink Қозоғистонда расмий равишда ишга туширилди

Бугундан бошлаб Starlink компанияси Қозоғистон ҳудудида расмий равишда йўлдош интернет хизматини таклиф эта бошлади, – деб хабар бермоқда KazInform.
Энди мамлакатимиз аҳолиси SpaceX компаниясига тегишли паст орбитали сунъий йўлдошлар тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетга уланиши мумкин.
Starlink технологияси олис ва қамрови паст ҳудудларда ҳам барқарор алоқани таъминлаб, аҳолига замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имконини беради», дея қўшимча қилинади хабарда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги