Ер билан тиллашганнинг рўзғори тўкин бўлади (+видео)

138

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Баҳор маҳалласида истиқомат қилувчи Отажон Ўразимбетов ер билан тиллашган нуронийлардан.

Нафақадаги отахон ўтган йили 3 сотих ер майдонида термос усулида иссиқхона қурди.

Андижон вилоятидан банан кўчатларини олиб келиб ерга қадади. Ҳозирда кўчатлар тўлиқ илдиз отиб, бўйи 2,5 метрга етган.

Бундан ташқари, Отажон Ўразимбетов томорқасига қовун, тарвуз, помидор, бодринг, картошка ва бошқа сабзавот ҳамда полиз экинлари етиштиради. Томорқа маҳсулотлари айни кунларда деҳқон бозорига пешма-пеш чиқарилиб, аҳоли дастурхонини безамоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА