Ўзбекистонга 6 ойда 783 мингдан ортиқ сайёҳ келган
266

2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 783,7 минг нафар чет эл фуқаролари саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 255,1 минг нафарга ёки 48,3 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари «топ учталиги»ни – Россия (166,6 минг нафар), Туркманистон (123 минг нафар) ва Қозоғистон (77,7 минг нафар) давлатлари банд қилган.
Шунингдек:
- Қирғизистон — 71,6 минг нафар;
- Тожикистон — 49,1 минг нафар;
- Хитой — 39,1 минг нафар;
- Туркия — 29,3 минг нафар;
- Ҳиндистон — 22,0 минг нафар;
- Италия — 18,6 минг нафар;
- Жанубий Корея — 14,9 минг нафар;
- Германия — 14,7 минг нафар;
- АҚШ — 13,2 минг нафар;
- Бошқа давлатлар — 143,9 минг нафар.