Регистон майдонида мусиқа кечаси
143

1 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Андреа Бочеллининг Регистон майдонидаги йирик концерти бўлиб ўтади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, замонамизнинг буюк овоз соҳибларидан бири илк бор дунёнинг энг гўзал саҳналаридан бири Регистон майдонида чиқиш қилади.
Ушбу мусиқа кечасида Андреа Бочелли, махсус меҳмон Айда Гарифуллина, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ва хор жамоалари иштирокида жаҳон мумтоз мусиқасининг энг сара асарлари ҳамда машҳур қўшиқлар янграйди.
Х.Баянов, ЎзА