Қуёш панелларига эга бўлганлар қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди

128

Қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахслар ўз эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарган ва умумий электр энергетика тизимига узатган ҳар бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан субсидия олишлари мумкин.

2025 йилнинг биринчи ярмида 28,5 минг нафар жисмоний шахс амалдаги дастурдан фойдаланди ва Давлат буджетидан қарийб 63,5 млрд сўм субсидия олди.