Қораўзак туманини ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раислигида Қораўзак туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, давлат дастурлари доирасидаги белгиланган вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва аввалги мажлисда берилган топшириқларнинг ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда республика идораси, ташкилот ва тегишли вазирликлар, туман мутасаддилари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда дастлаб, аввалги йиғилиш даврида белгилаб берилган топшириқларнинг бугунги кундаги ижроси, маҳаллаларни обод қилиш, маҳаллаларни обод қилиш, давлат дастурлари доирасида лойиҳаларнинг амалга оширилиши, янги корхоналар фаолиятини ташкил этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг ёйиш, камбағалликни қисқартириш, фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасидаги вазифалар ижроси масалалари танқидий кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, фуқароларнинг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш, томорқалардан самарали фойдаланишни оммалаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, корхоналар фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, банк хизматлари ва бозор инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам топшириқлар ижроси масалалари муҳокама қилинди.


Унда шунингдек, бу ишларни амалга оширишда айрим мутасаддиларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани танқид қилиниб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, ўз вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим масъуллар лавозимидан озод этилди. Бир гуруҳ раҳбар ва мутасаддиларга интизомий жазо қўллаш, зарур бўлса, лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги