Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари  сессияси тўғрисида АХБОРОТ

323

Жорий йил 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев, Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, вазирлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев бошқариб борди.

Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига Шоҳрух Аминовнинг номзоди тавсия этилди.


Шохрух Азаматович Аминов, прокуратура органларида масъул лавозимларда, жумладан, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимларида самарали фаолият олиб борган.

Кун тартибидаги масала бўйича депутатлар томонидан қарор қабул қилинди ва Ш.Аминов Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тасдиқланди.

Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги