BYD SEALION 7: Флагман электр СУВ — шаҳар кўчаларида янги етакчи

153

• BYD SEALION 7 — бу Ўзбекистонда тақдим этилаётган ўрта ҳажмдаги ҳамда премиум тоифадаги янги электр СУВ модели бўлиб, нафис дизайни, илғор технологиялари, ишончли хавфсизлик тизимлари, шунингдек, кенг ҳамда қулай интерери билан электромобиллар оламида янги стандартларни белгилайди.

• Модел BYD’нинг э-Платформа 3.0 базасида ишлаб чиқилган. Унга CTB (Cell-to-Body) технологияси ва 8 функцияли ягона бошқарув модули интеграцияланган, бу эса барқарор ва самарали ҳаракатни таъминлайди.

• SEALION 7 — тежамкорлик ва ҳайдаш завқининг идеал уйғунлигини ўзида мужассам этган тежамкор электромобил сифатида ҳар бир босиб ўтилган километрда ҳайдовчига завқ, қудрат ва ишонч бахш этувчи технологик мўжиза. 7 390 кВт қувватга эга электромотори (AWD 542КМ Флагман версияси) билан у 0 дан 100 км/соатгача бор-йўғи 4,5 сонияда тезлашади. Бу эса ҳар кунги бошқарувни оддий ҳайдовдан ҳақиқий саргузаштга айлантиради.

• SEALION 7 — бир заряд билан 567 км (NEDC) масофани босиб ўтади ва 30 дақиқа ичида 30% дан 80% гача тез зарядланади, бу эса узоқ сафарлар учун қулай ва ишончли танлов.

BYD — янги энергия манбаларида ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси —Tashkent City марказида ўзининг навбатдаги флагман модели BYD SEALION 7 электрокроссоверини тантанали тарзда тақдим этди. Тақдимот илиқ ва самимий муҳитда, компания учун қадрли аудитория — мижозлар, ишончли ҳамкорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида унутилмас тарзда ўтказилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, BYD 2025-йилда нуфузли “Fortunе Global 500” рейтингида 91-ўринни эгаллаб, глобал автомобилсозлик саноатидаги етакчи мавқеини янада мустаҳкамлади.

“Биз автомобил эмас, ҳаёт тарзини таклиф этамиз”

Марказий Осиё бўйича BYD’нинг минтақавий бошқарувчи директори Иван CАО тадбирда қуйидагиларни қайд этди:

“BYD Ўзбекистон бозорига кирганида, бизнинг мақсадимиз оддийгина автомобил сотишдан анча кенгроқ эди. Бизнинг миссиямиз — ўша вақтда ҳам, ҳозир ҳам — янги ҳаёт тарзини тақдим этиш ва ҳар бир оила учун барқарорроқ ҳаракатчанлик келажагини шакллантиришга ҳисса қўшишдан иборат.”

Унинг таъкидлашича, ушбу ғоя Ўзбекистонда фаол ва ишончли дилерлик ҳамкорлари билан биргаликда, жойлардаги турли ташаббуслар орқали амалиётга татбиқ этилган. Фақат сўнгги 12 ой ичида мамлакат бўйлаб 274 та ёрқин тадбир муваффақиятли ташкил этилди.

Илҳом бағишловчи лойиҳалар ва кенг аудитория 

“Tech Tour”, “Electric Summer”, “Family Tour” ва “NEV Academy” каби лойиҳалар орқали BYD турли ёшдаги мижозларга нафақат янги технологиялар билан танишиш, балки қувонч ва илҳом бағишлайдиган тажрибаларни ҳам тақдим этмоқда.

Бугунги кунда харидорлар тобора кўпроқ кенглик, юқори унумдорлик ва инновацион ечимларни излаётган бир даврда, BYD фахр билан янги флагман электрокроссовери —SEALION 7ни тақдим этади.Ушбу модел замонавий шаҳар ҳаракатчанлигида янги стандартларни белгилайди ва BYD’нинг технологик етакчилигини яна бир бор намоён этади.

Модел иккита тўлиқ жиҳозланган версияда тақдим этилади, жумладан юқори унумдорликка эга АWD (тўлиқ приводли) вариантда ҳам. Бу автомобил шаҳар ичида ҳам, узоқ сафарларда ҳам ниҳоятда қулай. Эътиборга молик жиҳати шундаки, SEALION 7 модели Европа янги автомобиллар хавфсизлиги дастури (Euro NSAP) ва Австралазия хавфсизлик дастури (АNSAP) томонидан беш юлдузли хавфсизлик баҳосига лойиқ деб топилган. Бу ютуқ SEALION 7 моделининг юқори сифат ва илғор хавфсизлик тизимларининг мукаммал уйғунлиги эканини яққол тасдиқлайди.

WeChatWork截圖_17533441353133

Океандан илҳомланган дизайн ва динамик кўриниш

BYD SEALION 7 тўрт хил экстерер рангларда таклиф этилади: Атлантис кўк, Қутб оқ, Обсидиан қора ва Индиго кулранг. Океандан илҳомланган нафис дизайн ва замонавий технологиялар уйғунлигида яратилган бу СУВ ҳаётни тўлиқ қувватда яшайдиганлар учун мўлжалланган. Унинг силлиқ, оқимга ўхшаш чизиқлари ва аеродинамик силуети SEALION 7ъга спортча ва келажак руҳидаги кўриниш беради ва қаерга борманг, эътиборни тортади. Кенгайтирилган ғилдирак базаси эса автомобилнинг ташқи динамизмини кучайтириш билан бирга, ичкарида ҳам кенг ва қулай макон яратади; услуб ва фунционаллик бир жойда жамланган.

SEALION 7ънинг ўзига хос “ОCЕАN Х” олд дизайни мустаҳкам Х-шаклидаги тузилмаси билан ажралиб туради ва автомобилга виқорли, қатъиятли ва кучли кўриниш бағишлайди. Паст жойлашган капот, чўзилган фастбек силуети ҳамда икки қатор ён чизиқлар океан тўлқинларининг энергиясини эслатади, бу эса нафислик ва ҳаракатчанликни бирлаштирган жозибали ташқи кўриниш яратади. SEALION 7ънинг орқа чироқлари замонавий услубда яратилган бўлиб, тўғри чизиқли ёритгичлар сув томчиларига ўхшаш нуқтали элементлар билан уйғунлаштирилган. Бу деталлар сув заррачаларининг тезкор ҳаракатини эслатади ва автомобилга замонавий, жонли кўриниш бағишлаб, йўлда бошқа моделлардан ажралиб туришини таъминлайди.

BYD SEALION 7 Техник хусусиятлари

Кўрсаткичлар RWD 567KM Flagship AWD 542KM Flagship
Узунлик / Кенглик / Баландлик (мм) 4830 × 1925 × 1620
Двигател максимал қуввати (кW) 230 390
0–100 км/соат тезланиш вақти (сония) 6.7 4.5
НЕДC циклида электр юриш масофаси* (км) 567 542
30% дан 80% гача тез зарядлаш вақти (ДC)* 30 дақиқа
Батарея тури BYD Blade Battery (LFP)
Батарея сиғими (kWh) 82.5

«BYD Sealion 7» автомобили икки комплектацияда тақдим этилган

1. «AWD Flagship 542 km» комплектациясининг нархи — 503 000 000 сўм.

2. «RWD 567 KM Flagship» нинг нархи — 451 100 000 сўм.

Автомобил учун 6 йил кафолат ёки 150 000 км, батарея учун 8 йил ёки 150 000 км.

Совға сифатида 1 йил бепул интернет (ойига 2 ГБ), 7 кВт қувватли зарядлаш стансияси ва ВтоЛ технологияси.

Ҳаёт тарзинигизни янгиланг –  илғор технологиялар ва экологияни танланг.

БЙДънинг расмий дилерларидан бугуноқ буюртма беринг: [https://bydauto.uz/contacts]

📞 Алоқа маркази: 1811

🌐 Веб-сайт: [https://bydauto.uz]

📸 Инстаграм: [@bydauto.uz]

📘 Фейсбук: [@bydauto.uz]

📲 Телеграм: [t.me/bydautouz]