Ўзбекистон Суперлигасида 16-тур бошланди

91

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг иккинчи давра баҳслари бугун бошланади ва 3 август кунига қадар давом этади. Илк кунги баҳсларда «Бухоро» – ОКМК ва «Машъал» – «Пахтакор» жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Миллий чемпионатимизнинг 16-туридан ўрин олган «Машъал» – «Пахтакор» учрашуви олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини ёдга олсак. Ушбу клублар чемпионатларда жами 39 та учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 28 тасида «Пахтакор», 5 тасида «Машъал» зафар қучган. 6 та ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 81/25 – “шерлар” фойдасига. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Пахтакор” сафарда ўтган 19 беллашувнинг 10 тасида ғалаба, 5 тасида дуранг қайд этган.

«Машъал» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида бугунги ўйин Ғузордаги «Марказий» стадионда соат 20:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига баҳсларининг 15-тур якунларига кўра, “Насаф” 33 очко билан карвонбошилик қилмоқда. “Нефтчи” 30, “Динамо” эса 29 очко билан кучли учликни якунлаб берган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА