Муҳайё Раҳимжонова жаҳон чемпионати совриндорига айланди

163

Греция мамлакати мезбонлигида ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида аёллар кураши бўйича беллашувлар қизғин паллага кирди.

Қувонарлиси, унда вазни -65 кг. бўлган Муҳайё Раҳимжонова кумуш медаль соҳиби бўлди. Бугун, 1 август куни мазкур чемпионатнинг 40 килограммгача вазн тоифасида яна бир вакилимиз Шоҳиста Шоназарова олтин медаль учун ўтадиган беллашувда япониялик Ан Наканишига қарши гиламга чиқадиган бўлди.

Шунингдек, эркин кураш баҳслари ҳам бошланади. Унда қуйидаги полвонларимиз илк босқич учрашувларини ўтказади: 

– 48 кг: Жаҳонгир Тўлқинов — Аттила Хегедуш (Словакия);

– 55 кг: Абдумалик Жалолиддинов — Павло Илницький (Польша);

– 65 кг: Шоҳиддин Алиев — Авет Боймушакян (Арманистон);

– 80 кг: Бунёд Руфатов — Беау Жозеф Чартранд (Канада);

– 110 кг: Баҳромбек Рашидов — Риза Изахар (Қозоғистон)

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА