Осиё чемпионати: 7 нафар боксчимиз илк жангини ўтказади

Таиланднинг Бангкок шаҳрида U22 ва U19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 25 та давлатидан 367 нафар боксчи иштирок этмоқда. Қувонарлиси, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 та таркиби қатнашмоқда.
Бугун, 1 август куни мусобақада вакилларимиздан қуйидаги 7 нафари рингга кўтарилади:
-48 кг: Мафтуна Мусурмонова – Аълонуд Алҳамди (Саудия Арабистони),
-54 кг: Муслима Турғунова – Жанел Имантаева (Қозоғистон),
-57 кг: Робия Равшанова – Юбеен Сео (Жанубий Корея),
-50 кг: Одилшоҳ Ҳалимов – Акаш Бадвар (Ҳиндистон),
-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев – Амирмаҳди Сабзи (Эрон),
-80 кг: Норбек Абдуллаев – Локеш (Ҳиндистон),
+80 кг: Ислам Салиҳов – Бексултан Каиратули (Қозоғистон).
Осиё чемпионатининг илк беллашувлари мамлакатимиз вақти билан икки дастурда 09:00 ва 16:00 да бошланади. Чемпионат 11 августгача давом этади. U19 ёш тоифасидаги финал жанглари 10 август, U22 йўналишдаги сўнгги ҳал қилувчи финал баҳслари эса 11 август куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА