Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари бошланди

165

Бунда талабалар Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб ётоқхона бўйича аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.

Регламентга мувофиқ, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;

2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;

3- ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА