Тез юриш фойдали(ми)?

75

АҚШ олимлари фикрича, ҳар куни 15 дақиқалик тез юриш ўлим эҳтимолини 20 фоизга, узоқ юриш эса атиги 4 фоизга камайтирар экан.

Мутахассислар 79,8 мингдан ортиқ аҳолининг маълумотларини ўрганди. Улар соғлиғи ёмон бўлган иштирокчиларда ўлим хавфининг камайиши умуман соғлом бўлганларга қараганда кўпроқ эканлигини аниқладилар.

Умуман, тез юриш ҳаммага фойда келтирган, дейилади илмий хулосада.

– Доимий юриш, айниқса тез юриш ўлим эҳтимолини камайтиради. Шундай экан, соғлиқни сақлаш натижаларини яхшилаш учун амалга ошириладиган ва самарали стратегия сифатида тез юришни тарғиб қилиш жуда муҳим, дейилади тадқиқотчилар келтирган хулосада.

С.Раҳимов, ЎзА