Администрацияда тайинловлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:
Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Умаралиевич Ханаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимидан озод этилди;
Элдор Отамуродович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Азиз Хасанович Азимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди;
Сергей Николаевич Гордеев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Гулрухсор Кудратовна Хатамова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Фаррух Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.