16 та туманда сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган биттадан замонавий агромажмуа ишга туширилади

99

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Бугунги кунда янги боғларни барпо қилиш ва эскиларини янгилаш учун 350 миллион дона вирусдан холи, серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларига эҳтиёж борлиги қайд этилди.

Республика бўйича 16 та туманда “Агростар” компаниялари ташкил қилинди. Улар ишни энг аввало замонавий маҳсулотни кўпайтиришдан, яъни уруғ, кўчат ва ўғитдан бошлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масъулларга “Агростар” компаниялари учун замонавий “ин-витро” лабораторияларини барпо этиш, 16 та туманда сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган биттадан замонавий агромажмуани ишга тушириш топширилди.

ЎзА