6 ойда нечта тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган?

Тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳолини иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан тадбиркорларга қаратилаётган эътибор натижасида тадбиркорлик субъектлари ўз олдига қўйган мақсадларига эркин, қийинчиликсиз эришиб келмоқда. Чунки тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмак бериш бўйича ҳукуматимиз томонидан қатор имтиёз ва қарорлар чиқарилган.
Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилнинг январь-июнь ҳолатига 1995 та корхона ва ташкилотлар (Деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) янгидан очилган бўлиб, улардан 1744 таси кичик бизнес субъектлари сифатида ҳисобга олинган. Мулкчилик шакли бўйича аксарияти, яъни 1560 таси масъулияти чекланган жамият, 54 таси оилавий корхона, 24 таси хусусий корхона, 106 таси ишлаб чиқариш кооперативлари сифатида рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, 33 493 та корхона рўйхатга олинган. Шундан фаолият юритаётган 22 973 та корхонадан савдо соҳасида 6940 та (улуши 30,2%),
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 2681 та (11,7%),
Саноат соҳасида 2557 та (11,1%),
Қурилиш соҳасида 1546 та (6,7%),
Маиший ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1328 та (5,8%),
Ташиш ва сақлаш соҳасида 820 та (3,6%),
Ахборот ва алоқа соҳаларида 439 та (1,9%),
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 665 та (2,9%),
Бошқа хизмат турларида 5997 та (26,1%) корхона иқтисодиётимизга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра ҳаракатдаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 176 тани ташкил этади. Бунда Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Жанубий Корея Республикаси ва бошқа давлатлар иштирокидаги хорижий инвестор корхоналари ҳисобланади.
2025 йилнинг январь-июнь ойида 26 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар янгидан очилганини кўришимиз мумкин.
Бисенбай Дарибаев,
Статистика бошқармасининг рақамлаштириш ва
статистик регистрларни юритиш бўлими бош мутахассиси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.