Қурилиш соҳаси – иқтисодиётнинг муҳим йўналиши

Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш соҳаси жадал суръатларда ривожланиб бораётган иқтисодиётимизнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Республикамизда 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жами 4 618,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,7 фоизни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг таркибига йирик қурилиш корхоналари томонидан бажарилган қурилиш ишлари 395,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 83,4 фоизга эришилди, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 8,6 фоизни ташкил этди.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишларининг улуши 55,8 фоизни ташкил этиб, улар ҳисобига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми 2578,4 млрд. сўм миқдорида бўлиб, ўсиш суръати 111,1 фоизга эришилди.
Норасмий сектор ҳисобига тўғри келган қурилиш ишлари жами қурилиш ишларининг 35,6 фоизини ташкил этиб, 1644,9 млрд. сўм миқдорида бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 104,3 фоизга эришилди.
Амалга оширилган қурилиш ишларининг катта қисми янги уй ва иншоотлар қуришга йўналтирилган. Жами қурилиш ишларининг 72,5 фоизи ёки 3 347,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари иқтисодиётимизда янги ишлаб чиқариш қувватларини, уй-жой ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини яратишга қаратилган.
Қурилиш ишларининг энг юқори ҳажм кўрсаткичи Нукус шаҳри (19,7%), Тўрткўл (8,5%), Элликқалъа (5,9%), Беруний (4,9%) туманларига ҳиссасига тўғри келди.
Д.Абдуллаева,
Статистика бошқармасининг Инвестиция
ва қурилиш статистикаси бўлими бош мутахассиси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.