Кўзни трансплантация қилиш имкони пайдо бўлди

Олимлар инсон кўзини кўчириб ўтказиш (трансплантация) бўйича жиддий қадам ташлашди. Кўз – жуда мураккаб орган бўлиб, у мия билан боғланган. У мия, орқа мия ва ички қулоқнинг эшитиш аппарати каби инсонга ҳали ҳеч қачон трансплантация қилинмаган органлардан бири саналади
Олимлар органни тана ташқарисида тирик сақлай оладиган махсус қурилмаларни яратишди. Уларга экстракорпорал мембран оксигенацияси (ЭКМО) тизими илҳом берди. Муҳандислар кўз учун мини-аппарат яратишди: у донор кўзи орқали кислородли қон ва махсус эритмани айлантириб, ретинани фаол ҳолатда сақлаб туради.
Операция хонасидан лабораторияга кўзни хавфсиз олиб ўтиш учун жамоа «глаз-HOLDER» деб номланган махсус контейнерни ишлаб чиқди. Шунингдек, улар вақтинча қон айланишини таъминлаш учун 3D-принтерда чоп этилган микро-канюла ҳам яратишди.