Юнон-рум кураши: Ҳамюртларимиз Будапешт турнирида совриндор бўлди

130

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича “Polyák Imre & Varga János Memorial” рейтинг мусобақасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб натижага эришди.

Юнон-рум кураши усталаридан ҳамюртимиз Абдулло Алиев -72 килограммда кумуш, -82 кило оғирликда гиламга чиққан Жалгасбай Бердимуратов бронза медалига эга чиқди.

U-20 ва U-23 ёш тоифаларида Осиё чемпиони, катталар ўртасидаги қитъа биринчилигининг вице-чемпиони ҳисобланган Алиев турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Грузия вакили, Европа чемпионати совриндори Юри Ломадзега қарши баҳс олиб борди.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА