Нукус туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган янги саноат лойиҳаси амалга оширилди
50
Нукус тумани «Қырантаў» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган янги «Ерна тех» тўқимачилик корхонаси иш бошлади. Мазкур лойиҳа доирасида 100 нафар маҳаллий хотин-қиз доимий иш ўрни билан таъминланди.
Корхона болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, фаолият бошлаган қисқа муддат ичидаёқ яхши натижаларга эришди. Маҳсулот сифатини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида хорижий мутахассислар жалб қилинган.
Лойиҳанинг кейинги босқичдаги асосий мақсади — экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаб, маҳаллий иқтисодиётга ҳисса қўшиш ҳамда хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратишдан иборат.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги