Тўрткўлда янги давр — замонавий амфитеатр қурилиши бошланди

Ҳурматли Президентимизнинг «2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 454-сонли қарорига асосан махсус дастур қабул қилинган бўлиб, бу орқали республикамиз бўйлаб кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор доирасида Тўрткўл туманида ҳам муҳим қадам ташланди — «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2000 ўринли замонавий амфитеатр қурилишига тамал тоши қўйилди.
Тантанали маросимда Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергенов, маҳаллий нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда лойиҳани амалга ошираётган пудратчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур амфитеатр туман аҳолиси маданий ҳаётини бойитишда муҳим ўрин тутадиган иншоот бўлишини таъкидлаб ўтишди.

Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа «2025–2027 йилларда инфратузилмани ривожлантириш дастури» доирасида амалга оширилмоқда ва қурилиш ишлари учун 13 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги