Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд амалиётини умумлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ўтган олти ой давомида Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судларининг иш юритувида биринчи инстанция тартибида жами 14 519 та фуқаролик иши бўлиб, шундан судлар томонидан 11 463 та иш кўриб чиқилган. Уларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 24,7 фоизга кўпайиб, 3 056 та фуқаролик иши кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган.
Буйруқ тартибида жами 28.287 ариза бўйича суд буйруғи чиқарилган бўлиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 9.944 га кўпайган.
Кўриб тамомланган 11.463 та ишдан 9.284 та иш бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, шундан 8609 та иш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилган, 675 та иш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилмасдан қолдирилган, 263 та иш юритувдан қисқартирилган, 1916 та ариза кўрилмасдан қолдирилган.
Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, судларнинг очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсадида, 2025 йилнинг биринчи ярми давомида судлар томонидан профилактик ва тарбиявий аҳамиятга эга 532 та иш сайёр суд мажлислари кўриб чиқилган.
Жами кўриб тамомланган ишлар тоифаларини таҳлил қилганимизда, 4747 та ишни таҳлил қилганимизда иш шартнома ва битимлар, 2168 та иш оилавий муносабатлар, 1391 та иш алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, 873 та иш уй-жой низоси, 738 та иш ер, 551 та иш меҳнат муносабатлари, 400 та иш зарарни ундириш, 341 та иш солиқ қарзини ундириш, 194 та иш мулк ҳуқуқи, 33 та иш бошқа мазмундаги, 27 та иш коммунал тўловларни ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил этди.
Жумладан, 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан битимлар билан боғлиқ ишлар 865, ер билан 551 та иш меҳнат муносабатлари, 400 та иш зарарни ундириш, 341 та иш солиқ қарзини ундириш, 194 та иш мулк ҳуқуқи, 33 та иш бошқа мазмундаги, 27 та иш коммунал тўловларни ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади.
Жумладан, 2025 йилнинг 1-ярмида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан битимлар билан боғлиқ ишлар 865, ер билан боғлиқ ишлар 610, оилавий муносабатлар билан боғлиқ ишлар 253, уй-жой билан боғлиқ ишлар 232, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар 163, – зарарни ундириш билан боғлиқ ишлар 121, мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар 73, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ишлар 28 тага кўпайган бўлса, коммунал тўловларни ундириш билан боғлиқ ишлар 95, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ишлар 39 ва бошқа мазмундаги ишлар 5 тага камайган.
Судлар томонидан ишни кўриш давомида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида, ўтган олти ой ичида корхона, муассаса, ташкилотларга қарши 77 та алоҳида қарорлар чиқарилиб, ҳисобот даврида ҳуқуқни қўллаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят аломатлари бўлиши мумкинлиги ҳақида 15 та хабарнома берилган. Шунингдек, «Хавфсиз оила» тамойили асосида оилаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар органларига 47 та хабарнома берилган.
2025 йил 1-ярмида кўриб тамомланган 11 463 та фуқаролик ишидан 430 таси бўйича, яъни 3,8 фоиз ишга суд қарорлари устидан шикоятлар келтирилган бўлиб, қолган 96,2 фоиз ишга суд қарорлари устидан шикоятлар берилмаган.
Апелляция, кассация, тафтиш инстанцияларида жами 634 та иш кўрилган.
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида, ҳисобот даврида судлар томонидан 171 марта оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар амалга оширилиб, 123 марта учрашув ва семинарлар ўтказилди.
Судларга ҳисобот даврида жами 1096 та мурожаат келиб тушиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатлар сони 438 тага камайган. Келиб тушган мурожаатлардан 93 та мурожаат қаноатлантирилиб, 975 та мурожаат бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилди. 27 та мурожаат кейинги чоракка қолдиқ бўлиб қолган.
Мухтасар айтганда, судлар томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар янада изчил давом эттирилади.
А.Керимбаев,
Қорақалпоғистон Республикаси Судининг Фуқоралик ишлар
бўйича судлов ҳайъати раиси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги