Қобулда муҳим транспорт ҳужжати имзоланди
97

Бугун Қобулда “Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Логар – Харлачи” темирйўл йўналиши бўйича техник-иқтисодий асос (ТИА) ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама Ҳукуматлараро битим имзоланди.
Мазкур лойиҳа Трансафғон транспорт йўлагининг муҳим бўлаги бўлиб, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиради ҳамда минтақавий боғлиқликни таъминлайди.
ТИА ишлаб чиқиш ишларига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳузуридаги махсус лойиҳалар офиси масъул этиб белгиланган.