Боксчимизнинг Хитойдаги ютуғи

149

Хитойда бокс бўйича катталар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз вакили Рашида Тагирова ҳам иштирок этиб, у турнирнинг ярим финалига қадар етиб келди ва унда фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Спортчимизнинг эришган ютуғи билан табриклаб, келгуси мусобақаларда бундан ҳам юқори натижаларга эришаверишига тилакдошмиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги