Қорақалпоғистонлик футболчилар «Нефтчи» клуби билан шартнома имзолади

58

Қорақалпоғистон футболчилари халқаро майдондаги ютуқлари ва маҳорати билан тобора кўпроқ эътибор қозонмоқда. Бугунги кунда «Жайхун» клуби сафида тўп суриб келаётган қорақалпоғистонлик ёш иқтидор эгалари Азизбек Эримбетов ва Нурбек Сарсенбаев Фарғонанинг «Нефтчи» профессионал футбол клуби билан расмий шартнома имзолади.

Мазкур футболчилар нафақат маҳаллий мусобақаларда, балки халқаро ареналарда ҳам ўз маҳоратларини намоён этган. Улар Ўзбекистоннинг U-17 ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланиб, Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё Кубогида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

«Нефтчи» клубининг мазкур иқтидорли ёшларга бўлган ишончи, албатта, келажакда уларнинг янада ривожланиши ва юқори даражадаги профессионал футболчига айланишига замин яратади.

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун бу нафақат катта ютуқ, балки бошқа иқтидор эгаларини ҳам руҳлантирувчи муҳим воқелик бўлди.

 

Азизбек Дабылов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси