Хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб 20 июлдан кучга киради

107

Жорий йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган эди.

Жумладан:

– ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;

– темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;

– автомобил ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин.

2025 йил 20 июлдан эса хориждан товарларни божсиз олиб кириш бўйича янги тартиб кучга киради.

Унга кўра:

– темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календар кундан;

– ҳаво транспортида уч календар кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.