X-Y-Z авлод вакиллари нега бир-бирларини тушунишмайди? (+видео)

Одамлар орасида ёш жиҳатдан ҳар бир авлод ўртасида фарқлар борлиги ҳақида биринчи бўлиб АҚШлик кузатувчилар Нейл Хоув ва Ульям Штрауслар 1991 йилда айтишган. Улар ёш жиҳатдан авлодлар қадриятлари ҳақидаги назарияни яратишган. Бу фарқлар сабаблари ўрганилган ва улар вазиятдан, иқтисоддан, сиёсатдан ва технологиялардан иборат эканлиги аниқланган. Бир муддат ўтгандан сўнг бу назария амалиётда қўлланила бошланди, чунки у бизнес соҳасида жуда самарадор эди.
Тез-тез қулоғимизга чалинаётган “Зед авлод” атамаси илк бор “Тўртинчи бурилиш” китобида тилга олинган. Айрим манбаларда бу авлод вакиллари “Зумер”лар деб ҳам аталади. Мутахассисларнинг фикрича, “зумер” тушунчаси 1943–1963 йилларда дунёга келган “бумер”ларнинг ривожланган модели.
Биз бугун кўриб турган “Зумер” авлод гени “Зед”га нисбатан моделлашган бўлиб, ушбу атама жисмоний фаол чақалоқ “беби-бумер”ларга нисбатан ҳам айтилади. Айни пайтда унинг такомили “Зумер”лардир. Улар “Y”дан кейинги ва янги “Альфа” авлоддан олдинги табақа ҳисобланади. Ўрганишлар “Зед” вакиллари Х ва Y авлодларнинг фарзанди эканини кўрсатади. Икки авлод бирлашувидан ҳосил бўлган ген ўзида янги-янги хусусиятларни намоён этиши билан фарқланади. Улардаги фаоллик, ақл-идрок, мулоҳаза қобилияти ва жамоа билан ишлаш хусусияти Х-Y авлоднинг акси бўлган Зета генларининг трансформациялашуви ва етакчи ген хусусиятлари кучайиши натижасида геппир авлод қатлами шаклланишига олиб келди.
Жаҳон иқтисодиёти ҳамда технологиялар асри учун бу авлод вакиллари жуда муҳим аҳамият касб этади. Авлод хусусиятига кўра Бумер-Х-Милленниал-Зумер орасидаги тафовутлар кун сайин ортиб бормоқда. Ҳатто 2000 йилларда туғилган болалар билан 2015 йилдан кейин дунёга келганлар ўртасида фарқ бор. Х-Y ва Z авлод ўртасида катта тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Авлодлар ўртасида Ер сайёрасининг ҳозирги ҳолатидан норози Беби-Бомер авлод Х-Y томонидан “зета”ларга нисбатан дунёнинг ижтимоий-сиёсий ҳолатига бепарволигидан эътироз билдирса, Z вакиллари Беби-бомер ва Х-Y авлодларни бугунги ернинг шу ҳолга келишига сабабчи сифатида кўради. Бугунги лавҳамиз орқали ҳар бир авлод вакилларига тўлиқ изоҳ ва авлодлар ўртасидаги тушунмовчиликлар сабабларини излаб кўрамиз.
М.Турдалиева, У.Тўхтаев,ЎзА