Журналистика имтиҳонлари икки босқичда ўтказилмоқда

106

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида журналистика таълим йўналишига қабул қилиш мақсадида ижодий (касбий) имтиҳонлар бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугун абитуриентлар ушбу муҳим синовнинг биринчи босқичи — ёзма ишда ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.


Ижодий имтиҳоннинг иккинчи босқичи — оғзаки суҳбат жараёни ҳам қизғин тарзда ўтказилмоқда. Унда талабгорлар ўз фикрлаш даражаси, нутқ маданияти, журналистик воқеликка муносабати ҳамда касбий салоҳияти бўйича синовдан ўтмоқда. Суҳбат жараёнида абитуриентларга соҳага оид саволлар, ижтимоий-сиёсий ҳаётга оид масалалар ҳамда қизиқарли саволлар берилиб, уларнинг тафаккури ва касбий қобилияти баҳоланмоқда.


Ижодий имтиҳонлар доирасида ҳар бир абитуриентга ўз иқтидори ва дунёқарашини намоён этиш имкони яратиб берилмоқда.

Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Муаллифнинг туширган расмлари