ОНЛАЙН. Беларусда таълим олганлар дипломини нострификация қилишда қийинчиликларга учрамайдими?

(Расмий ташриф журналистларнинг онлайн кузатувида)
Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифинг давом этмоқда. 
01.JPGБрифингда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Инобат Аҳатова “Авваллари мамлакатимизда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш масаласида баъзи муаммолар бўлар эди. Беларусь Республикасида таълим олган ўзбек ёшлари дипломини нострификация қилишда қийинчиликларга учрамайдими?”, деган савол билан мурожаат қилди.
Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев жавоб берди:
– Икки давлат ўртасида бугун имзоланадиган шартномаларда ушбу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирда хорижий олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги дипломни нострификация қилиш тартиби бироз соддалашган. “TOP-500” рейтингидан жой олган олий ўқув юртларининг дипломи мамлакатимизда ҳеч қандай чекловларсиз нострификация қилиниши хусусида ҳужжат бор. Ўйлайманки, Беларусь олий таълим муассасаларида ўқиб қайтган ёшларимиз давлат ва жамоат ташкилотларида фаолиятини ҳеч бир монеликсиз йўлга қўяди.
Миллий матбуот марказида журналистлар Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи тафсилотларини кузатишда давом этмоқда.

 

ЎзА