Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Абу-Дабида учрашди

125

Кеча  Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида учрашиб, “Тинчлик битими”ни якунлаш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилди, дея хабар бермоқда “АзерТАЖ” ахборот агентлиги.

Бу икки давлат етакчиларининг қарийб қирқ йиллик тўқнашувлардан сўнг “Тинчлик битими” матни лойиҳасини келишиб олганидан бери биринчи расмий икки томонлама учрашувдир.

– Давлат раҳбарлари чегараларни делимитация қилиш бўйича эришилган ютуқларни баҳолаб, тегишли комиссияларга бу борадаги амалий ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, томонлар икки томонлама музокаралар ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга келишиб олдилар, -дейилади “Armenpress” нашрида.

Маълумот ўрнида: Пашинян ва Алиев охирги марта жорий йил май ойида Албаниянинг Тирана шаҳрида Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити доирасида учрашган эди.

Ў.Алимов, ЎзА