Журналистика таълим йўналишига ижодий имтиҳонлар бошланди

75

Бугун, 11 июль куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети да 2025-2026-ўқув йили учун бакалавриатнинг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳонлар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

Бугундан бошлаб журналистика таълим йўналишининг қорақалпоқ ва ўзбек гуруҳлари учун ижодий имтиҳонларга старт берилди. Ижодий имтиҳонлар дастлаб ёзма ишлар билан бошланди. Имтиҳонда қатнашган абитуриентлар ўз билим ва тафаккур салоҳиятини ёзма равишда намойиш этмоқда.

Имтиҳоннинг кейинги босқичи – оғзаки ижодий суҳбатлардан иборат бўлиб, унда абитуриентлар нутқ маданияти, умумий дунёқараши ва касбга бўлган муносабати орқали баҳоланади.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

 

Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Муаллифнинг туширган расмлари