Қонликўлда «Yoshlar party» шоу-концерти

115

«Долзарб 90 кунлик» тадбирлари доирасида юртимиз бўйлаб ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шу мақсадда турли маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Қонликўл туманида «Nukus FM» радиоси, «Yoshlar TV» телеканали ва Қонликўл тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида навбатдаги «Yoshlar party» шоу-концерт дастури бўлиб ўтди.

Унинг очилишида туман ҳокими Б.Султанов ёшларни самимий қутлаб, давлат ва жамият ривожида ёшларнинг тутган ўрни, ҳозирги кунда уларга қаратилаётган эътибор, амалга оширилаётган ишларга кенг тўхталиб ўтди.

Туман ёшларининг маданий ва маънавий дам олиши учун ташкил этилган шундай тадбир учун «Nukus ФМ» радиоси, «Yoshlar ТВ» телеканали жамоасига миннатдорчилик билдириб, туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғини топширди.

Шоу-концерт республикамизга машҳур эстрада юлдузлари ижросидаги қизиқарли концерт дастури билан давом этди. Шунингдек, турли викторина, савол-жавоб, ҳазил кўринишидаги ўйинлар ўтказилиб, ёшлар ўйнаб-кулиб кўнгилли ва мазмунли дам олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.