Эрон АҚШга “ҳал қилувчи жавоб”ни бермоқчи

346

Бугун Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳрида Исроилнинг Эронга қарши низоси ва бунда Қўшма Штатларнинг иштирокини қоралаб намойиш ўтказилди, деб ёзмоқда“BBC” нашри.

Хабарда таъкидланишича, Ислом Республикаси ҳарбийлари АҚШнинг Эрон ядровий объектларига зарба берганидан бир кун ўтиб “ҳал қилувчи жавоб” беришга ваъда берган.

Дональд Трамп фикрича, БМТ таъсирнинг аниқ даражасини аниқлай олмади, лекин АҚШ объектларга “муҳим зарар етказди”.

Айни пайтда Эрон ташқи ишлар вазири Путин билан “умумий чақириқлар ва таҳдидлар” бўйича музокаралар ўтказиш учун Москвада бўлиб турибди.

Ўтган кечада Исроил Эроннинг ҳарбий инфратузилмасига “энг шиддатли ҳужумлардан бирини” амалга оширди.

АҚШ Хитойдан Эронга муҳим юк ташиш йўли бўлган Ҳормуз бўғозини ёпмаслик учун босим ўтказишни сўрамоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА