UNCTAD: Ўзбекистон инвестицияларни жалб қилишда Марказий Осиёда Қозоғистондан ўзиб кетди

284

Ўзбекистон 2024 йил якунига кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ) ҳажми бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта етакчиликни қўлга киритди. Мамлакат 30 йил давомида пешқадамликни сақлаб келган Қозоғистонни ортда қолдирди.

Ўзбекистонга киритилган ТТХИ ҳажми $2,8 млрдга етди. Қозоғистон эса 1992 йилдан буён илк бор салбий кўрсаткични қайд этди – минус $2,55 млрд.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Туркманистон ($1,6 млрд) ҳамда Қирғизистон ($705 млн) эгаллади. Рейтингда кейинги ўринни $291 млн билан Тожикистон эгаллаган.