Трамп тарифлари кучида қолади

АҚШ Федерал апелляция суди Оқ уйга Дональд Трамп ташаббуси билан бошланган кенг кўламли импорт солиғи йиғиш жараёнини давом эттиришга рухсат берди. Шунга қарамай, Президентнинг савдо сиёсати билан боғлиқ янги қарорлари шикоят “ёмғир”и остида қолмоқда.
«Euronews» ёзишича, тариф билан боғлиқ баҳс «алоҳида аҳамиятга эга масала» эканлигини тан олган ҳолда, апелляция суди жараён тезлашиши, 31 июль куни тинглов ўтказилишини маълум қилди.
Маълумки, Қўшма Штатлар етакчиси апрель ойида деярли барча давлатларга камида 10 фоизлик бож жорий қилган. Шундан кейин дунё мамлакатлари “савдо уруши”дан омон қолиш йўлларини излай бошлаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА