Франция элчихонаси вакили республикамизга келди

192

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кўжабоева Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Серге Беллини билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабларида француз тилини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтказилган учрашув давомида томонлар, биргаликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва соҳага замонавий методикаларни жорий этиш борасида қатор режаларни белгилаб олдилар.

Шундан сўнг Серге Беллини Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, француз тилига қизиқувчи ўқувчилар учун танлов фанлари асосида француз тилини жорий этиш бўйича ўз таклифларини берди.

Республикамизга ташрифи давомида Серге Беллини Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманларидаги мактабларда француз тилидан дарс бераётган ўқитувчилар билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги