Асосий мақсад-аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш

117

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Чимбой туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва ъфуқароларнинг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида, ушбу туманга ташриф буюрди.
Энг аввало республикамиз Раҳбари Шахтемир МФЙ ҳудудида жойлашган мебель ишлаб чиқарувчи «PRIME MAXIMUS» МЧЖ корхонаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи «SHAXTEMIR PIK STROY» оилавий корхонаси ва «UBAYDULLA UBEK» МЧЖ корхоналарида бўлди ва жамият раҳбарлари билан суҳбатлашди.


Шундан сўнг Темир йўл гузари МФЙ ҳудудида яшовчи, ўз уйида миллий қорауй (утов) жиҳозларини ясашни йўлга қўйган Озод Колбайбанов хонадонида ташкил этилган ишларни кўздан кечириб, мутасаддиларга тадбиркорларнинг ўз фаолиятини кенгайтириши ва ривожлантириши учун барча ёрдамларни кўрсатиш, Президентимиз томонидан берилган алоҳида имтиёзлардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.
Гулистон МФЙ ҳудудида гул экиб, етиштиришни йўлга қўйган Мавлуда Алимбетова, Темир йўл гузари МФЙ ҳудудида балиқ кўпайтириш ишларини олиб бораётган Турганбой Эрежеповларнинг хонадонларида бўлиб, томорқани даромад манбаига айлантириш бўйича йўлга қўйилган ишларни янада кенг тарзда давом эттириш кераклиги таъкидланди.


Шундан сўнг Тазғара овул фуқаролар йиғинида ҳудуд ёшлари билан учрашув ўтказиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад олишига кўмаклашиш йўналишида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кераклиги, бунинг учун барча ёрдамлар берилиши таъкидланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев мазкур йиғин ҳудудидаги 52-сонли оилавий поликлиникада рақамлаштириш бўйича олиб борилган ишлар билан яқиндан танишиб, иш жараёнини кўздан кечириб, яна амалга ошириши лозим бўлган вазифалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

 

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи