Японлар сунъий қон яратишди, ҳаммага қуйиш мумкин

262

Япон олимлари сунъий қон яратишди, уни қон гуруҳидан қатъи назар ҳаммага қуйиш мумкин, дейишмоқда.

Сақланиш муддати ўртача бир ой бўлган одатий қондан фарқли равишда, сунъий қон икки йилгача сақланади.

Технология синовдан ўтмоқда — ўтса, тез ёрдамда бурилиш ясаши, минглаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.