Трамп: Путин Украинага жиддий жавоб йўлламоқчи

280

– Владимир Путин Украинанинг Россия авиабазаларига учувчисиз самолётлар билан уюштирилган йирик ҳужумига “яхшигина” жавоб қайтаришини айтди, – дея огоҳлантирди АҚШ Президенти.

BBC эълон қилган бу баёнот Қўшма Штатлар етакчиси россиялик ҳамкасби билан телефон орқали гаплашгандан сўнг янгради. Киев расмийлари ахборотни изоҳлашдан бош тортди. Москва аввалроқ ҳарбий ечим мунозара даврасида муҳокама қилинишини айтганди.

“РИА Новости” агентлиги маълум қилишича, Путин Трампга Украина музокарани “бузишга” урингани ва Киевдаги ҳукумат “моҳиятан террор ташкилотига айлангани”ни билдирган.

Шунингдек, етакчилар “улкан салоҳиятга эга мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни тиклаш истиқболи юзасидан фикр алмашди”, дейилган хабарда.

Дарвоқе, икки давлат раҳбари Украина 1 июнь куни дронлар ёрдамида РФнинг узоқ масофага учадиган бомбардимончи самолётларига кутилмаган ҳужум уюштиргандан кейин илк бор суҳбатлашди.

Мусулмон Зиё, ЎзА