Туркия жанубида зилзила содир бўлди

Туркия жанубида юз берган зилзила оқибатида бир қиз ҳалок бўлди, деб ёзди мамлакат ички ишлар вазири Али Эрлиқоя ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Ер силкиниши Мармарис курорти яқинида қайд этилган, офат ўчоғи 67 километр чуқурликда.
– Фатҳи шаҳрида 14 ёшли Афранур Гунлу зилзила чоғи ваҳима хуружини бошдан кечирди ва касалхонага тушди, – деб ёзган мулозим. – Афсуски, қизни қутқариб бўлмади. Жароҳатланган 69 кишидан 46 нафари шифохонага етказилди. Ҳодиса Муғла ва бошқа вилоятларда ҳам сезилди, вайронагарчилик қайд этилмади.
Кеча тунда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази
Грециянинг Туркия қирғоғи яқинидаги Додекан оролида ҳам 6,0 магнитудали зилзилани қайд этди. Табиий офат ўчоғи Родос шаҳридан 19 километр шимолда, ўн километр
чуқурда. Эҳтимолий вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.