Бербок БМТ Бош Ассамблеяси раиси этиб сайланди
“Deutsche Welle” нашри ёзишича, Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси раиси этиб сайланди.
Яширин овоз беришда уни 167 делегат қўллаган. Бербокнинг инаугурация маросими Бош Ассамблея навбатдаги сессияси очилишидан бироз олдин, 9 сентябрда бўлиб ўтади. Раиснинг ваколат муддати бир йил.