Кремль: Трамп ҳиссиётга берилиб кетди

306

Украинага қаратилган энг йирик ҳаво ҳужумидан кейин Владимир Путинни кескин танқид қилиб, ҳатто анчайин қўпол таърифлаган АҚШ Президентига Москва жавоб берди. Бу ҳақда BBC ёзган.

Трамп изоҳи Россия Украинага 367 дрон ва ракета ёрдамида зарба бериши натижасида 13 киши ҳалок бўлгандан сўнг янгради. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳодисага муносабат билдираётганда Америка етакчиси ортиқча ҳиссиётга берилиб кетганини билдирди.

Олдинроқ Германия Канцлери Фридрих Мерц Украинанинг иттифоқчилари қурол-яроқ ажратиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташлангани, Киевга “Таурус” ракеталари етказилиши ҳақида хабар берганди.

Якшанба оқшомидан душанба куни эрталабгача Россия Украинага қарши 355 дрон учирди. Натижада 10 киши ҳаётдан кўз юмди. Украина ҳарбий-ҳаво кучлари бу ҳодисани фақат учувчисиз учоқлар ёрдамида амалга оширилган энг йирик ҳужум сифатида баҳолади.

Песков айтишича, сўнгги ҳаво ҳужумлари РФ ижтимоий инфратузилмасига берилган зарбаларга жавобдир.

Мусулмон Зиё, ЎзА