Унутилмайдиган лаҳзалар

260

Нукус шаҳридаги 23-сонли умумтаълим мактабида ҳам бу йилги 11-синф битирувчилари учун унутилмас битирув кечаси ташкил этилди.

Тадбир мактаб жамоаси, ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида кўтаринки руҳда ўтди.

Бу йил жами 115 нафар ўқувчи ушбу мактабни тугатиб, катта ҳаёт сари дадил қадам ташлашга тайёргарлик кўрмоқда. Улар орасида 2 нафар битирувчи ўзининг юқори билими ва интилиши билан олтин медалга сазовор бўлди.

Кечада мактаб директори ва бошқалар сўзга чиқиб, юртбошимизнинг битирувчиларга аталган табригини ўқиб эшиттирди. Устозлар ва ота-оналар эзгу тилакларини билдирди. Битирувчиларнинг энг яхши фазилатлари эътироф этилиб, янги ҳаётга қадам қўяётганидан мамнунлигини билдирди. Битирувчилар ҳам устозларига миннатдорлик билдирди.

Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, рақслар ва қўшиқлар билан давом этди.



Бу тадбир битирувчиларнинг мактабдаги сўнгги кунларини қувонч ва ғурур туйғулари билан якунлашга имкон берди.

Бийбисара Жартибаева, ҚДУ 1-курс магистранти

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги