Дзюдо бўйича ўтаётган Осиё кубогидан фоторепортаж

215

Бир неча кундан буён, пойтахтимиз дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда.

Айни пайтга келиб, 8 мамлакатдан ташриф буюрган мусобақада ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.

Баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин, 10 та кумуш ва 18 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

«Алпомиш» муз саройида бўлиб ўтаётган мусобақада ёшлар тоифасидаги беллашувлар қизғин тус олган.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА